Амиржон Сафаровнинг хет-трики "Динамо"га ғалаба келтирди
02 мар 2018 18:20
Янгиликлар
Амиржон Сафаровнинг хет-трики "Динамо"га ғалаба келтирди
“Сурхон”га қарши баҳсда бўлгани каби ушбу ўйинда ҳам “Динамо” мураббийлар штаби деярли икки кун олдинги бошланғич таркибни туширишди. Баҳс тажриба ва маҳорат бобида рақибдан устун бўлган “динамочилар” устунлигида ўтди.
Бутун учрашув давомида анча фаол тўп сурган самарқандлик 22 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаров ўйин давомида “хет-трик” қайд этиб, учта голи билан “Динамо” жамоасига ғалаба келтирди. Шу куни мураббийлар иккита таркибга ўйин амалиёти беришди.
Назорат учрашуви. Тошкент.
1 март (пайшанба)
«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР-2» - 3:1
Голлар: Амиржон Сафаров 9, 38, 69 – А. Камолов 40.
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Локаев, Виктор Григорьев, Ҳакимхон Аъламхонов, Азиз Суюнов, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Жасур Ашуров, Марадона Сафаров, Амиржон Сафаров.
«Динамо» (2-бўлим): Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Абдулло Абдуллоев, Темур Файзуллаев, Комил Шарофутдинов, Дамир Темиров, Фарзин Мухторов, Жасур Қурбонов, Элбек Отақулов, Фаррух Шотурсунов.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” йиғин доирасидаги навбатдаги учрашувни 3 март куни Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ёшларига қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар