Америка кубоги. Финал учрашувини бразилиялик ҳакам бошқариб боради

Narzulla Saydullayev
25 июн 2016, 15:58
27 июнь куни тонгда Америка кубоги финал ўйини бўлиб ўтади.

Аргентина ва Чили терма жамоалари душанба куни Тошкент вақти билан соат 05:00да бош соврин учун майдонга тушишади. Ўйинни бразилиялик Хебер Лопес бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади.

Эртага тонгда эса АҚШ ва Колумбия жамоалари ўртасидаги 3-ўрин учун баҳс бўлиб ўтади. Соат 05:00да бошланадиган ўйинни уругвайлик Даниэль Федорчук бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

АҚШ - Колумбия
Бош ҳакам:
Даниэль Федорчук (Уругвай)
Қанот ҳакамлари: Ричард Тринидад (Уругвай) ва Луис Санчез (Венесуэла)
Захира ҳаками: Ядел Мартинез (Куба)
Бешинчи ҳакам: Габриэль Виктория (Панама)

Аргентина - Чили
Бош ҳакам
: Хебер Лопес (Бразилия)
Қанот ҳакамлари: Клебер Лусио Гил (Бразилия), Бруно Босчилла (Бразилия)
Захира ҳаками: Роберто Гарсия Орозко (Мексика)
Бешинчи ҳакам: Хосе Луис Камарго (Мексика)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›