UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  3 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  9 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  4 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

Амал Шавкетов: "Жамоада бошқа легионерлар ҳам бор, бу ерда футбол тезкорроқ экан". "Турон"дан Польша чемпионатига трансфер қилинган дарвозабон билан интервью Янгиликлар

Амал Шавкетов: "Жамоада бошқа легионерлар ҳам бор, бу ерда футбол тезкорроқ экан". "Турон"дан Польша чемпионатига трансфер қилинган дарвозабон билан интервью

Аввалроқ, Яйпаннинг "Турон" клуби дарвозабон Амал Шавкетовни Польша чемпионатининг 4-двизиони вакили - "Нарев" клубига трансфер қилингани ҳақида хабар бергандик.

Сайтимиз мухбири ёш посбон билан боғланиб, интервью ташкиллади. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Амал, айни дамда янги жамоангизга мослашиш жараёни қандай кечмоқда?


- Албатта, янги жамоа ва янгича муҳитга бирданига мослашиб кетиш осон кечмайди. Виза билан боғлиқ муаммолар туфайли бу ерга 2 ой муддат кечикиб етиб келдим. Ҳозирги вақтда чемпионат деярли охирлаб қолган. Шу сабабдан кўпроқ кейинги мавсум ҳақида ўйлаяпман. Жамоамдаги муҳит ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар самимий ва менга мослашиш жараёнига ёрдам беришмоқда.

- Жамоа олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?


- Ҳозирда жамоамиз олдига лигадаги ўз ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Олдинда 5 та тур ўйинлари қолди. Биз ҳамшиҳатлик билан бу вазифани уддалаймиз деб ўйлайман. Келгуси мавсумдан бошлаб клубга бир нечта йирик хомийлар келиши ҳақида эшитдим. Биз аллақачон жамоанинг даражасини ошириш ҳақида гапираяпмиз.




- Клубда сиздан бошқа легионер футболчилар ҳам борми?

- Ҳа, албатта бор. Агар энг машҳурлари ҳақида айтадиган бўлсам, булар Иван Будняк ва Виктор Лиховидко. Уларнинг иккиси ҳам Украина олий лигасида ўйнашган.

- "Турон"нинг натижаларини кузатиб бораяпсизми?

- Албатта кузатиб бораман. Агар тармоқда бор бўлса жонли эфир орқали томоша қиламан, ёки клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жараённи онлайн кузатиб бораман. Жамоа натижалари ҳақида хабардорман. "Турон" Про-лиганинг биринчи даврасини пешқадам сифатида якунлади. Насиб бўлса улар албатта ушбу мавсум Суперлигага қайтишади.

- Польша чемпионати ва ўзбек футболидаги қандай фарқли жиҳатларни сездингиз?


- Фарқли жиҳатлари бор, албатта. Масалан, бу ерда ўйиннинг тезлиги жуда юқори. Польша чемпионатларида тўп майдонда жуда тез ҳаракатланади. Футбол асосан ерда ўйналади, иккинчи қаватдан узатмалар сони биздагидан кўра бирмунча кам.

Сиз ўйнаётган лига қачалик юқорироқ бўлса, индивуал фазилатларнинг даражаси ҳам шунга яраша бўлади. Аммо барча лигалардаги ўйин модели бир хил, асосан қисқа ва ўрта даражадаги узатмалар орқали тез футбол ўйнашга ҳаракат қилишади.




- Ўзбекистонлик дўст ва яқинларингизга саломларингиз бўлса, марҳамат.


- Мени қўллаб-қувватлаётган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен Ўзбекистонни жуда яхши кўраман ва қачондир яна қайтишимга умид қиламан.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика