UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  11 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  2 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  7 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  23

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп" Янгиликлар

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Верона"га фақатгина 1 гол урилганидан мамнун эмас.

Турин клуби бош мураббийи ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.

"Қийин ўйин бўлишини билардик, чунки "Верона" жисмонан жуда кучли ва яхши маҳоратга эга футболчилари бор. Иккала жамоада ҳам голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ҳисобдаги фарқни оширишимиз мумкин эди, бироқ амалга ошира олмадик. Якунда ўзимизга керакли натижага эришдик.

Бироқ унчалик яхши ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Сўнгги 5 дақиқаликда биз олдинга ўтишимиз ва иккинчи голни уришимиз, босим уюштиришимиз керак эди. "Верона"га эса жарима майдончамизга тўпни ташлаб қўйса етарли бўларди. Агарда рақиблар ҳисобни тенглаштириб қўйганида ҳозир бошқача кайфиятда ўтирган бўлардим.

Майдонда 59 очко жамғардик. Ушбу ғалаба ортидан "Интер" ва айни дамда "Лацио" ҳамда "Милан" билан фарқни қисқартириб олдик. Яхши натижалар ўзимизга келиб олишимиз учун фойдали. Аммо қадам ва қадам олдинга ҳаракатланиш керак. Ҳозирги жадвалда биз ЕЧЛ зонасидан 4 очко узоқдамиз. Аммо бу кўп.

Такрорлайман, бундай шароитда бизга жуда қийин. Аммо йигитларга раҳмат, борини бермоқда", - деди Аллегри.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика