

"OneFootball" хабарига кўра, мюнхенликлар футболчини текинга қўйиб юборишни истамаяпти. Шу боисдан футболчи трансферга қўйилган. Ундан ташқари, мураббийлар штаби ҳам ёмон ўйин кўрсатаётган 28 ёшли испанияликдан норози бўлиб туришибди.
Қайд этиш керак, Германия чемпионатида ушбу мавсумдаги 14 ўйинида Тиаго бирорта гол ёки ассистентлик ҳам амалга ошира олмади.
Олдинроқ "Tuttosport" нашри Тиагога "Ювентус" жиддий қизиқиш билдираётгани борасида маълумот берганди.



