UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  2 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  5 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  1 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  2 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  61 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   27 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5

Алижон Исоқов: “Камолиддинга ҳар доим ёрдам беришга тайёрман” Янгиликлар

Алижон Исоқов: “Камолиддинга ҳар доим ёрдам беришга тайёрман”

Қаршидаги тадбирга қашқадарёлик машҳур хонанда Алижон Исоқов ҳам ташриф буюриб, ўз қўшиқлари билан байрамга файз киритди.
Катталар ўртасидаги футбол бошланган маҳал пайтдан фойдаланиб Алижон Исоқовдан ҳам интервью олдик.

-   Ўзбек футболининг оддий бир мухлиси сифатида дўстим Камолиддин Кенжаевга атаб хайрия акцияси ташкил қилинганидан жуда хурсандман. Шундай тадбир бўлиши ҳақида эшитган заҳоти ҳамма ишимни бир четга қўйиб, мана шу тадбирда қатнашаман деб режалаштириб қўйгандим. Ҳозир кайфиятим жуда аъло, Камолиддиннинг ўзи ҳам жуда хурсанд. Негаки ўз вақтида футбол ўйнаб халққа танилган, бироқ автофалокат туфайли футболдан четга чиқиб қолган Камолиддин Кенжаев учун шундай хайрия акциясининг ташкил этилиши катта воқеа бўлди. Мен бунинг учун барча ташкилотчиларга, хусусан championat.asia сайтига, вилоят ҳокимлигига ҳамда “Насаф” футбол клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу иш ҳам савоб, ҳам кўпчилик учун ўрнак бўлди. Орамизда Кенжаевнинг мухлислари ҳозир ҳам кўпчиликни ташкил этади, шулар қаторида мен ҳам борман.

-   Камолиддин Кенжаевни анчадан бери биласиз, тўғрими?
-   Тўғрисини айтсам, мен Камолиддин билан битта қишлоқда ўсиб улғайганман. Ўша нохуш воқеадан бери ҳар ойда бир ёки икки марта уйига бориб хабар олиб тураман. Ўзимдан ҳам бир неча бор шундай тадбир ўтказайлик деган таклифлар бўлганди. Мана ҳозир шу хайрияда иштирок этиб турганимдан хурсандман. Бундан кейин ҳам шундай тадбирларда қатнашишга доим тайёрман. Камолиддинга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келин билан қўша қаришини тилаб қоламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика