

Алиссон Беккер 2018/19 мавсумда АПЛнинг барча учрашувларида мерсисайдликлар дарвозасини қўриқлади. 16 учрашувда 9 марта дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган бразилиялик посбон "Ливерпуль"га келганидан сўнг, дастлабки 16 учрашувда мағлубиятга учрамаган илк футболчи сифатида қизиллар тарихидан жой олди.



