UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  13 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  24 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  3 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24

Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақида қандай фикрда?

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақидаги ўз фикрларини баён қилди.

"Суперлиганинг яратилишига бўлган муносабатим (эслатиб ўтаман, биз Европа Суперлигаси ҳақида гапирмоқдамиз) салбий. Мен, яъни "Манчестер Юнайтед" мухлиси ва 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида футбол тузилмаларида ишлаган инсон сифатида миллий чемпионатлар ва терма жамоалар барчасидан устундир. Шунингдек мен ҳам мавжуд қоида ва регламентларга риоя этиш зарур деб биламан. Суперлиганинг яратилиши эса ушбу қоида ва регламентларга зиддир.

Аммо, бу кўпроқ  футбол руҳиятига ҳам зиддир. Катта клубларнинг чемпионат ва Чемпионлар Лигасидаги иштироки лигалар ва УЕФАга пул ишлаш имкониятини беради, бу эса кичик клублар ва катта бўлмаган футбол федерацияларининг ривожланишига кетади. УЕФА Чемпионлар Лигасидан тушадиган маблағни ҳатто ҳеч қачон гуруҳ босқич ўйинларини қабул қилмаган мамлакатлар билан ҳам бўлишади. Катта клубларнинг чиқиши ва бошқа мусобақанинг ташкил этилиши УЕФАнинг даромадини, балки барча аъзо ассоциацияларнинг ҳам даромадини пасайтиради.

Бундан ташқари, футболчиларнинг дисквалификацияси терма жамоаларни ҳам кучсизлантиради ва ФИФА, жумладан ёшлар ва аёллар мусобақаларига бўлган қизиқишни камайтириши мумкин. Бу ФИФАнинг ҳам даромадига таъсир кўрсатади.

Албатта, бундан футболчилари суперклубларда ўйнамайдиган терма жамоалар ютиши мумкин. Масалан, Россия ёки Осиё жамоалари. Аммо, бу ютуқларнинг аҳамиятини кескин тарзда пасайтиради, шундай экан хурсанд бўлишга ўрин йўқ.

Бир неча йиллардан буён ёпиқ лига сифатида мавжуд бўлган ва миллий чемпионатлардаги иштирок орқали деярли ўтиш имконсиз бўлган Евролигаси бор баскетболни футбол билан таққослаш керак эмас. У ерда алоҳида мавжуд бўлган ва Европа учун ўзига хос маёқ бўлган НБА аллақачон мавжуд эди. Футболда 160 йилдан буён бошқа қадриятлар устувор" - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 

→ LIVE  Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика