UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  33 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  3 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Алишер Латипов: "Мавсум олдидан кучли бешлик вазифаси қўйилганди" Янгиликлар

Алишер Латипов: "Мавсум олдидан кучли бешлик вазифаси қўйилганди"

Про-лиганинг 16-тури доирасида "Шўртан" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов ўз фикрларини билдирди.

- Барча гувоҳи бўлганидек, ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Лекин бунинг иложиси бўлмади. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Бу ўйинни эсдан чиқарамиз, барчасини яхши тахлил қилиб, "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- Биринчи голга фикрингиз. Тўпга биринчи бўлиб ким улгуриши керак эди: дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Бу ерда фақатгина дарвозабонда эмас, ҳимоячиларда ҳам хато бор эди. Хато кетма-кет кетди ва шу сабабли гол урилди.

- Тезкор голдан кейин жамоадагилар ўзларини йўқотиб қўйишмадими?

- Йўқ, имкониятлар бўлди. Бугун омад ҳам биз томонда бўлмади. 

- Бугун урилган голларнинг барчаси чап қанотдан ўтказиб юборилди. Нималарнидир ўзгартиришни ўйламадингизми?

- Ўйлаб кўрдик, лекин ҳозирги ҳолатимизда бунинг имконияти бўлмади. Чунки бир қанча футболчиларимиз жароҳатда. 

- Белгиланган пенальтида дарвозабонга қандай эътирозингиз бор?

- Эътироз йўқ. Дарвозабон ҳам ҳаракат қилди. Барча голларни ўнг томондан ўтказиб юбордик.

- Мавсум бошидаги мақсад ва вазифа қандай эди ва жамоа буни бажаряптими?

- Мақсад бор эди - кучли бешликка кириш вазифаси қўйилганди. Ҳаракат қиламиз, буёғи футбол. Қўлимиздан келганини қиламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика