UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  2 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  22

Алиризо Фағони: "Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта" Янгиликлар

Алиризо Фағони: "Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Эронлик ФИФА рефериси Алиризо Фағони жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаришдан олам-олам таассурот олаётганини айтиб ўтди.

Бу ҳакам учун айниқса ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Аргентина - Франция баҳси жуда муҳим бўлди. Хабарингиз бор, бунда французлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва эронлик ҳакам ўйинни яхши бошқарди.

Фағони журналистларнинг "Финални бошқаришга тайёрмисиз?" саволига шундай жавоб қайтарди:

"Жаҳон чемпионатида яхши ҳакамлар кўп ва финални бошқариш учун ҳаммада имконият бор. Агар мендан ФИФА финални бошқаришимни сўраса бунга албатта лаббай деб жавоб бераман. Лекин бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Мен ўйиндан ўйинга ўзимни энг яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиляпман".

Маълумот учун, Алиризо Фағони 1978 йилда туғилган ва 2008 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланади. У 2014 йил ОЧЛ финали, 2015 йил Осиё Кубоги финали, 2015 йил клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали ва 2016 йил Олимпиада ўйинлари финалини бошқарган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика