UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  16 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

Али Ал Ҳабси: “Пол Ле Гуэн ўйинчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширди” Янгиликлар

Али Ал Ҳабси: “Пол Ле Гуэн ўйинчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширди”

Уммон терма жамоаси юртимизга келиб иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ҳар иккаласида ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биласиз, бу жамоани 2011 йилнинг ёзидан бери франциялик мутахассис Пол Ле Гуэн бошқармоқда. Хўш, ўз вақтида “Лион” билан кетма-кет уч марта Франция чемпионлигини қўлга киритган мураббий келганидан сўнг терма жамоада нима ўзгарди? Бу саволга жавоб олиш мақсадида Уммоннинг энг машҳур футболчиси, Англиянинг “Уиган” клуби дарвозабони Али Ал Ҳабсига юзландик.

“Пол Ле Гуэн - европалик мутахассис. У кўплаб катта ўйинларни кўрган ва кучли жамоаларда ишлаган. Мана деярли уч йилдан бери терма жамоамизни бошқариб келмоқда. Пол Ле Гуэн келганидан сўнг нима ўзгарди? Мураббий аввало терма жамоага ёшларни таклиф қилди ва футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини ошириш учун астойдил ишлади”.

“Терма жамоамизнинг жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлади. Менимча, бу мураббий билан Австралиядаги Осиё Кубогида гуруҳдан чиқа оламиз. Пол Ле гуэн бизга доим яхши ўйнашимиз кераклигини айтади, у ҳар бир футболчининг имкониятларини билади”, - дейди “Уиган” клубини ҳимоя қилаётган Али Ал Ҳабси.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика