

"6 январь ҳақида ўйламаяпман, чунки "Барселона"даги дебютим қачон бўлишини билмайман. Буни жамоамиз бош мураббийи Луис Энрике ҳал қилади ва у ким яхши формада эканлигини билади" - дейди Видаль.
2015 йилнинг ёзида "Барселона" сафини тўлдирган Арда Туран ва Видаль ФИФА таъқиқи туфайли 2016 йил январигача майдонга туша олмас эди.
"Барселона" 6 январь куни Испания Кубогининг 1/8 финали доирасида "Эспаньол" билан ўйнайди.



