

"Нима ҳам дердим "Локомотив" билан очиқ ўйин намойиш этиб бўлмайди. Биз бу жамоа билан кубок баҳсида ҳам тўқнаш келган эдик, Шуларни ҳисобга олган ҳолда, бугун ёпиқ футбол намойиш этмоқчи эдик. Аммо буни уддалай олмадик, кубок баҳсида биз қарши ҳужум тактикасни танлаб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Бугун ҳам ҳимоядан тезда қарши ҳужумга асосланиб ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Лекин ушбу тактика бу сафар бизга қўл келмади", - дейди Александр Хомяков.
"Машъал" матбуот хизмати



