UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  1 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  1 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  18 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  32 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги баҳс олти очколик эди, дея оламан. Икки жамоа ҳам қуйи ўринларда кетаётганди. Тўғри эстетик жиҳатдан чиройли ўйин бўлмагандир. Чунки натижа учун ўйнадик ва буни қўлга киритдик. Ҳиссиётларга ва курашларга бой баҳс бўлди. Бундай учрашувларда ким биринчи гол урса ўша ғалаба қозонади. Олдинги ўйинларда вазиятлар кам яратаётгандик. Бугун гол ҳам урдик. Биро бўшашимиз ҳисобига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Шуни айтишим керакки, бугун босим юқори эди. Футболчиларга охиргача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман",- дейди Александр Хомяков.

- Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг "Турон"га ўтиши "Машъал" учун катта йўқотишми?
- Ҳа, десак ҳам бўлади. Улар жамоамизда ўйинни ўз томонига оғдира оладиган, ҳал қилувчи футболчиларимиз эди. Бундан ҳавотирга тушган вақтимиз ҳам бўлди. Лекин биз таваккалга қўл урдик. Эндиликда уларсиз вазиятни яхшилашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

- Янги келиб қўшилган легионер ҳақида фикрингиз қандай?
- Унда жамоага мослашиш жараёни кечмоқда. Уни дебют ўйин ва гол билан табриклайман. Тўғри жисмоний жиҳатдан ҳали юқори формага чиқиб улгурмади.

- Гарчи "Машъал"да молиявий муаммолар, пул йўқ бўлсада жамоага легионерлар доим келади ва натижа кўрсатади. Легионер футболчини ўйнатиш кўп маблағни талаб қилади...
- Келинг молиявий ҳолатни муҳокама қилмайлик. Бу ҳақида савол менга эмас, деб ўйлайман.

- Стадиондаги прожектор масаласи қачон ҳал этилади?
- Ўйин ҳақида савол йўқми? (кулади). Ушбу савол ҳам менга эмас, раҳбариятга берганингиз яхшироқ.

- Жамоада асосий дарвозабон қайси?
- Бизда уч нафар дарвозабон бор. Ким якуний паллада яхши спорт формасида бўлса, ўша майдонга тушади. Бугун Шоҳруҳ Эшбўтаевга ишонч билдирдик. Унинг ҳаракатларидан мамнунман.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика