UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  1 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  13 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  4 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  116 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6

Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" учрашуви 1:2 ҳисобида якун топди.

Шундай қилиб "Хоразм" Суперлигада қоладиган, "Бухоро" эса ўз имкониятини охирги босқичда синаб кўрадиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман. Афсуски, мавсум биз учун ҳамон давом этмоқда. Суперлигада қолишимиз учун яна битта имконият қолди. Биринчи таймда ҳартугул яхши ҳаракат қилдик, лекин иккинчи бўлимда бўш зоналар кўп бўлди, бу эса рақибга янада майдонни кенгайтирди. Иккита гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Ҳозир мағлубиятни изоҳлаб бериш мен учун жуда қийин бўляпти.


- "Бухоро" плей-офф сўнгги босқичини сафарда "Арал"га қарши ўтказади. Маълумки, "Арал" сунъий майдонда тўп тепади, бу "Бухоро" футболчиларига муаммо туғдирмайдими?

- Нукусда осон бўлмаслиги аниқ. Умуман ҳар бир учрашув биз учун оғир ўтяпти. Майдон ҳолатини албатта инобатга оламиз. Ўйлаймиз ва шунга қараб тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, бунинг учун бизда вақт бўлади. Бошқа йўлимиз қолмади.


- Бугун жамоангиз мухлислар томоша қилса арзийдиган ўйин кўрсатдими?

- Йўқ, албатта. Биз умуман ўзимизни кўрсата олмадик. Ютқазиб қўйдик ва имкониятни охирги босқичга қолдирдик. Бундан ҳеч ким хурсанд эмас. Энг аввало жамоамиз мухлислари хафа. Энди бўлса Нукусда ғалаба қозониб ҳаммани хурсанд қилишимизга тўғри келади.


- Билол Туплиевнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- У гол урди, лекин бу гол бизга фойда келтирмади. Туплиев яхши футболчи, бугун ҳам астойдил ҳаракат қилди. Бизга жарима майдончаси яқинида яхши ўйин кўрсатадиган футболчи керак эди ва Туплиевни асосий таркибда туширдик.


- Азиз Амонов ва Иззатилла Пўлатов бугун захирадан ўйинга қўшилди.

- Азизни иккинчи таймда тушириш режамизда бор эди. Ундан ўйинга қўшилиб кучайтиришини кутгандик. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб устунлик рақиб томонга ўтди ва биз майдон марказини бой бердик. Шундан сўнг тўпни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик. Пўлатов ҳақида нима дейиш мумкин? Чап қанотда муаммолар юзага кела бошлади ва шу муаммони ёпиш учун Пўлатовни майдонга туширдик.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+3   
10 дек 19:29:41
Рахматилло Исманов
Андижон тугри килганди кетма кет 7 уйинди бой бериб сотганди. Камига унверсет укучиларига бой бериб кубокдан тушуб кетганди. Хомиковни тугри бушатган экан Андижон!
+2   
10 дек 21:17:30
Аббосхужа
-Дарвозабон нимага ҳайкалдай қотиб гол ўтказди?- деб сўрамабтида журналист.
+2   
10 дек 19:22:22
Фарход
Дядь Саш хеч нима деманг, факат Арални ютиб беринг вассалом. Сизни канака тренерлигингизни ишкибозлар билишади. Босинг ГАЗли газини, лекин Арал хам подарка эмас, очик дарвозалар куни дарси бкилишмайди
+1   
11 дек 00:47:19
Basirbobo
Basirbobo
Машаль 35 миллиард смета
Хоразим 30 миллиард смета
Фк Бухара 65 миллиардов смета
Вот статистика просто Пазор Шавкат Саломов
+1   
11 дек 00:29:56
rustam
В Узбекистане нет ни одного "Порядочного" Умного,Грамотного тренера! Все они продажные только цены разные!В команде нет своих воспитанников один Хайруллаев из г Кагана! Зачем нам такая команда? Даже наш хоким Зарипов отвернулся от нее. Из Бухарского НПЗ сделали дойную корову! Можно много чего написать но могу многих обидеть, все равно ничего не изменится, время сучье наступило.
+1   
11 дек 00:18:36
rustam
Basirbobo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
65 млрд спета жалка в таком команде позор просто ( Шава позор тебе не стыдно)
цыгане любят деньги!
+1   
10 дек 21:48:15
TOMJIQ_OLOT
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
65 млрд сумов это копейка по сравнение с другими командами
Тушунмадим, 5,4 млн доллар бу копеками?!
+1   
10 дек 21:43:34
Baxrom Ramazanov
3,4 НАФАРДАН ТАШКАРИ ХАММАСИГА ЖАВОБ БЕРИШ КЕРАК УЙИНЧИЛАРНИ, ЕШЛАРНИ ОЛИБ ТАРБИЯЛАШ КЕРАК.БУЛАР КУПЛАРИ ЮЛДУЗ ФУТБОЛЧИЛАРДЕК ТУТИБ ЮРИБДИ УЗИНИ.ХАЙФ БУЛАРГА САРФЛАНАЕТГАН ПУЛЛАР....
+1   
10 дек 21:20:04
Basirbobo
ШАВКАТ САЛОМОВ ПАЗОРРРРРРР
+1   
10 дек 21:18:03
Basirbobo

65 млрд спета жалка в таком команде позор просто
( Шава позор тебе не стыдно)
+1   
10 дек 20:45:24
Alexis Dan
Битта ютказса, яна бир имкон, иккинчи бор ютказса, яна бир имкон. Буниси факат бизда булса керак)
+1   
10 дек 19:17:55
BarsAndijon
Хааа Хомяковни маглубият кейин тушунтиришларини керагидан ортик эшитганмиз.факат финали Хомяковни обруйини саклаб колган
   
11 дек 08:05:16
МЕNТАL!SТ
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тушунмадим, 5,4 млн доллар бу копеками?!
Battar bo‘linglar xD
   
11 дек 07:24:13
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Шу коментдагилардан бир иккита футбол "дахо"лари Машъални Бухоро ютишлигини, Машъал Арал билан уйнаб, якунда пастга тушиб кетишини ёзишган эди... ...!...
   
11 дек 00:42:31
Basirbobo
Машаль 35 миллиард спета
Хоразим 30 миллиард спета
Фк Бухара 65 миллиардов спета
Вот статистика просто Пазор Шавкат Саломов
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика