UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  1 19:18"Манчестер Сити" — "Манчестер Юнайтед". Ҳусанов асосий таркибда  0 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  5 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Александр Хомяков: "Легионерларимиз чемпионатимизга тез мослашиб кетишди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Легионерларимиз чемпионатимизга тез мослашиб кетишди"

"Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Ўтган турда сафардаги мағлубиятдан сўнг мухлислар олдида қарзимизни узмоқчи эди. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди", - дейди Хомяков.


- "Машъал" ўз уйида яхши ўйнамоқда. Лекин стадионга кам томошабин келмоқда...

- Ҳа, афсуси одам кам келмоқда. Биз ҳам томошабинлар кўпроқ бўлишини истаймиз. Биз улар учун ўйнаймиз. 


- Зафар Тўраев борасида қандай фикрдасиз?

- У жамоамизнинг энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Жамоани ортидан эргаштира оладиган футболчи. Аммо ҳеч кимни алоҳида кўрсата олмайман. Зафар келажакда ҳам шундай ўйнашда давом этади деб умид қиламиз. 


- Легионерлар ўйинидан қониқаяпсизми?

- Иванов голлар урмоқда, Букаткин таянч ярим ҳимоясида яхши ўйнамоқда. Улар тезда Ўзбекистон чемпионатига тезда мослашиб кетишди.


- "Машъал" бу мавсумда "Насаф" ва "Шўртан"дан юқори ўринни эгаллаш мақсади борми?

- Кўриб турибсиз, ҳозирча жамоамиз анча яхши ўйнаб ғалабаларга эришмоқда.


- Сизнингча "Насаф" ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқа оладими?

- Албатта, бунга умид қиламан. Ишонаманки Қарши жамоаси кейинги босқичга чиқа олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика