UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Александр Хомяков: "Футболчиларим "кома" ҳолатидан чиқиб кета олишмаяпти" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Футболчиларим "кома" ҳолатидан чиқиб кета олишмаяпти"

"Бухоро" - "Машъал" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб саволларга меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков жавоб берди.

"Голларга бой қизиқарли ўйин бўлди. Натижа эса ғалабани кўпроқ истаган майдон эгаларига насиб этди. Бугунги баҳсда ғалабани кўпроқ истаган "Бухоро" чиройли ўйин ташкил этди. Ўйинимиздан кўнглим тўлди дея олмайман. Бизга қараганда рақиб ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилди. Уларни вазиятидан келиб чиқиб буни ўйиндан олдин ҳам тушунган эдим.

"Бугун кўплаб асосий таркиб футболчиларимиз майдонга тушмади? Мен бундай деб ўйламаган бўлар эдим. Футболчиларим ҳали ҳам "кома" ҳолатидан чиқиб кета олмаётганидан ташвишдаман. Ўтган турда майдонга тушган футболчилар ишончни тўла оқлай олмади. Шу боис бу ўйинда шижоатлироқ бўлган ёшларга ишондим. Ундан ташқари 7 нафар футболчимизда сариқ карточкалари тўпланиб қолган ва биз катта йўқотишни бир турга қолдирмоқчи эмасмиз. Бундан кейин бизда оғир учрашувлар кутмоқда. Кейинги ўйинларда керакли очколарни тўплаш учун ҳаракат қиламиз" , - дейди Александр Андреeвич.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика