UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  0 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  85 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Александр Хомяков: “Бундай ўйинларда футболчилар ўзларини назорат қилиши ҳам қийин бўлади” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Бундай ўйинларда футболчилар ўзларини назорат қилиши ҳам қийин бўлади”

“Насаф” – “Машъал” учрашуви якунлангач дастлаб меҳмон жамоа устози Александр Хомяков ўйин ҳақидаги з фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун биз шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Бу дерби. Дербида жамоалар  турнир жадвалидаги мақомига қарамасдан ана шундай кескин ўйин намойиш этишади. Дербида кучли жамоа ғалаба қозонади. Бугун мағлубиятга учраган бўлсакда, футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этишди. Афсуски яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Аммо ўйинчиларимизга эътирозим йўқ. Улар бугун астойдил ҳаракат қилишди. Ноилож кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

Ўйинчиларимиз қўпол ўйнашди? Бунақа ўйинларда футболчилар ўз ҳаяжонини жиловлай олишмай қолишади. Тўғри, баъзан ўйинчиларимиз қўполлик ҳам ишлатишди, бунинг эвазига бир ўйинчимиз майдондан ҳам четлатилди. Бунга албатта эътибор қаратамиз. Тушунинг, бунақа ўйинларда футболчилар ғалаба иштиёқида,  баъзан ўзларини назорат ҳам қила олишмайди. Қолаверса, бунақа ўйиндаги мағлубият улар учун ҳақоратдек бўлади. Бугунги ўйин шундай кечди.

Шунингдек бугун ўйинчиларимизда совуққонлик ҳам етишмади. Бунинг эвазига хатоларга ҳам йўл қўйдик. Умуман олганда стадионга ташриф буюрган мухлислар бугун зерикиб қолишмади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика