UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Кунде АПЛ клубигга ўтиши мумкин  0 18:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  21 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  25 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  3 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков янги мавсумга ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, жамоа дастлабки турни меҳмонда "Насаф"га қарши ўтказади. 

"Мен қуръадан аввал ҳеч нима кутмаган эдим. Бунинг учун ҳеч қандай режа ҳам ўйламагандим. Биринчи турда “Насаф” билан ўйнайдиган бўлдик. Баҳорда ҳаммада имкониятлар бир хил бўлади. Шунинг учун кимга қарши тўп суришимизни фарқи йўқ. Икки ўйинимиз сафарда ўтади, майли ҳеч қиси йўқ., - дейди Александр Хомяков

- "Андижон"да охирги маротаба 2020 йил ишлаганингизда ҳам мавсум шундай бошланганди, яъни кетма-кет иккита ўйин сафарда. Иккинчи тур "Насаф"га қарши кечганди...

- Ҳа, дастлабки иккита учрашув сафарда бўлганди. “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Кейин уйда “Навбаҳор” билан ўйнаганмиз. Албатта, бу ўтмишда бўлиб ўтган. Ҳозирги ҳолатни у давр билан тенглаштирдиб бўлмайди, ҳаммаси яхши бўлади.

- Рўзиқул Бердиев икки маротаба "Андижон"нинг учрашувини кузатди...

- Балки олдиндан сезгандир (кулади).  Аслида ҳар бир мураббийига рақиб жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Кимнинг қандай имкониятга эгалигини кўришлари табиий. Бу ерда ҳеч қандай таажжубланиш йўқ

- Демак қуръадан қониқдингиз?

- Албатта, нега қониқмаслик керак? Ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика