UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  5 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Александр Волков: "Кейинги босқичга чиқмоқчимиз" Янгиликлар

Александр Волков: "Кейинги босқичга чиқмоқчимиз"

Эртанги "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Волков ва ярим ҳимоячи Олег Зотеев иштирок этишди.
"Кураш давом этмоқда. Бундан буён фақат қийин бўлаверади. Сабаби кичик хато жуда қимматга тушади. Бу босқичдан ҳам муваффақиятли ўтмоқчимиз", - деб гап бошлади Александр Волков.

"Биз учун қаерда ўйнашнинг деярли фарқи йўқ. Ўзи шундоғам фақат сафарда ўйнаяпмиз. Қатарда, Бухорода, "Пахтакор"да ва "Жар"да. Шу боис бизга унча фарқи йўқ".

"Ўтган сафар матбуот анжуманига Олег Зотеев келганди ва ғолиб бўлгандик. У бугун ҳам келди. Иримга ишонмайман. Шунчаки, жамоадаги энг ҳазилкаш футболчи - Зотеев. Шунга уни яна бир бор матбуот анжуманига олиб келдик".

"Акмал Шораҳмедовнинг легионерлар ҳақидаги фикрларини қўллаб-қувватлаймиз. Олдинлари "Бунёдкор"ни ОЧЛда асосан легионерлар кейинги босқичга олиб чиқишарди. Ҳозир эса асосий босим маҳаллий йигитларга тушмоқда".

"Эртага Симоненко дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Уни ўрнини Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров эгаллаши мумкин. Шу сабабли бу катта йўқотиш эмас. Фақат ярим ҳимояда кичик муаммолар бор. Баъзи футболчиларимиз касал".

"Гуруҳдан бир амаллаб чиқдик. Энди икки ўйинда бор кучимиз билан ўйнаш талаб қилинади. "Ал Ҳилол" кучли клуб бироқ, ютишга ҳаракат қиламиз", - дейди Олег Зотеев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика