UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  0 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  0 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

Александр Волков: "Доим "оқ бўрилар"ни бошқаришни истардим" Янгиликлар

Александр Волков: "Доим "оқ бўрилар"ни бошқаришни истардим"

"Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Волков ўз фикрларини билдирди.
"Барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Бугун жуда қийин вазиятга тушиб қолдик, аммо йигитлар бор кучлари билан натижани сақлаб қолишга эришишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ғузор халқи футболни севади, шу боис ҳар бир ғалаба улар учун байрам бўлади.

"Бунёдкор"да ишлаганимда ҳам "Шўртан"ни ҳурмат қилардим. Бу жамоа лақаби "оқ бўрилар", фамилиям эса Волков (кулади). Шу боис доим бу клубда ишлашни истаганман.

Кейинги ўйинда бундан ҳам яхшироқ ўйнаймиз. Илк баҳсда барча мураббийлар натижани биринчи ўйинга қўяди. Чиройли ўйинлар эса кейинчалик бўлаверади.

"Шўртан" олдига минимум 6-7-ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилди. Бироқ бешликка кира олсак хурсанд бўламиз. Ўтган йил "Бухоро" кучли тўртликка кирганди, бу йил "Олмалиқ" юқори ўринларда юрса керак. Кўпчилик "Динамо"ни аутсайдерга қўшиб қўйишганди, бироқ кўрдингиз улар Бекободда "Металлург"ни мағлуб эта олишди. Футбол шуниси билан қизиқ.

Бу йилги чемпионатимизда сюрпризлар бўлади, қандайлигини вақт кўрсатади", - дейди Волков.

"Шўртан" матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика