UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Наингголан ҳибсга олинди  1 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  4 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  25 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  4 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  5 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  7 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  7 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  11 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4

Александр Сонг: "Барселона"га пул учун ўтганман" Янгиликлар

Александр Сонг: "Барселона"га пул учун ўтганман"

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Александр Сонг 2012 йили "Барселона"га трансфери ҳақида гапирди.

"Барча футболчилар жуда катта сумма ишлатишади. "Арсенал"да 8 йил ўйнаган бўлсам, сўнгги 4 йилдагина яхшироқ маош олганман. Шу боисдан менга келадиган пул катталашди. Шу билан бирга йўқ нарсага ҳам пул ишлатишни бошладим.

"Арсенал"га биринчи келганимда ҳафтасига 15 минг фунт маош олардим. Ёш ва ғайратли йигит эдим. Машғулотларга келиб, Тьерри Анри - қиролни кўрардим, у доимо жуда чиройли машинада келардим. Ўшанда мен ҳам ўзимга шундай чиройли автомобиль сотиб олишни ният қилгандим.

Автосалонга бордим, барча ҳужжатларга қўл қўйдим ва тўлов формасини келишиб олдим. Энди менда ҳам қирол каби машина бор эди. Тўғрисини айтаман, 2 ойдаёқ машинани қайтариб бердим, чунки топаётган пулим бензинга кетиб қолаётганди.

Уларга: "Менга "Тойота" беринг. Бу машина эса мен учун оғирлик қилди", дегандим. Ўша куни бошқа машинада борганимда Тьерри мендан: "Машинанг қани?", деб сўради. Мен унга машина даражамга катталик қилаётганини айтгандим.

Одамлар мени миллиардер деб ўйлашади, аммо атиги 100 минг фунтлик машина ҳам сотиб ололмасдим.

"Барселона" менга шартнома таклиф қилганида ва унда қанча пул олишимни кўрганимда, мен икки баравар қимматроқ хаёл сура бошладим. Фаолиятим якунланганидан кейин менинг рафиқам ва болаларим жаннатда яшаётгандек бўлади деб ўйлардим. "Барселона"га пул учун ўтганман.

"Барселона" спорт директори билан учрашдим ва кам ўйин амалиётига эга бўлишимни билдим. Нима йиғлашим керакми? Мен миллионер бўляпманку!

Доимо айтганимдек, йигитча 20 ёшда "Феррари"да юрса ҳам, у ҳали камбағал ҳисобланади - чунки у ҳеч нимага эришмаган. "Бентли"да юрадиган 50 ёшли инсонни эса ҳурматли инсон деб биламан", - деди Сонг.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика