Александр Мочинов: "УзДонгЖу"га қарши қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик"
06 июн 2014 11:08
Янгиликлар
Александр Мочинов: "УзДонгЖу"га қарши қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик"
Биринчи лиганинг 13-туридан ўрин олган “УзДонЖу” - “Оқ-тепа” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа устози ўз фикрларини билдирди.
Александр Мочинов (“Оқ-тепа” бош мураббийи): Ўйин жуда яхши бўлди. Менга Тошкентдаги учрашув ҳам, бугунгиси ҳам ёқди. Рақиб жамоа бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Бунинг учун "УзДонгЖу" жамоаси ўйинчиларига ва шогирдларимга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Бугун ҳақиқатдан кучли, кескин курашларга бой беллашув гувоҳига айландик.
- Биз биринчилик давомида жамоавий ўйин намойиш этишга интиляпмиз. Шогирдларим берилган кўрсатмаларни бажаришяпти деб айта оламан. "Бўёқчилар”га қарши баҳсимиз сунъий қопламали майдонда бўлганлиги учун оғир ўтди. Бу ҳолат кўпчилик ўйинчиларга қийинчилик туғдирганлиги табиий ҳолат. Шунинг учун жамоанинг таркибини ўзгартириб туришга мажбур бўлаяпман.
Комилжон Икромов.

Фикрлар