UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  7 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1

Александр Мочинов Ўзбекистон U-16 бош мураббийи вазифасини бажаради Янгиликлар

Александр Мочинов Ўзбекистон U-16 бош мураббийи вазифасини бажаради

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Шу кунгача терма жамоа бош мураббийи вазифасида фаолият юритиб келган Темур Олимхўжаев соғлиғи туфайли вақтинчалик терма жамоа бош мураббийи вазифасидан озод этилди.

Темур Олимхўжаевнинг ўрнига мавсум ўртасигача Тошкентнинг «Оқтепа» клубини бошқариб келган мутахассис Александр Мочинов вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди. Шу кунгача Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият кўрсатган мураббийлар сафида бошқа ўзгариш бўлгани йўқ ва улар Александр Мочинов билан ўз фаолиятларини давом эттирадилар.

ЎФФ терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Мочиновга 19 июнь куни бошланадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасини шуғуллантириш вазифаси юклатилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мазкур йиғин давомида Тошкентда 24 ва 27 июнь кунлари Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи номи билан боғлиқ якуний қарор яқин кунлар ичида ЎФФ Терма жамоалар маркази томонидан эълон қилинади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйинлар шу Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси учун шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионти финал босқичи баҳсларига тайёргарлик босқичидан ўрин олган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика