UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ЎзСҚБ билан ўйнамоқда  0 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  2 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  6 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   1 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди" Янгиликлар

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди"

Championat.asia сайтида интервьюлар давом этади.

Галдаги суҳбатдошимиз қишки трансферлар ойнасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига келиб қўшилган босниялик ҳужумчи - Александр Глишич. Футболчи Арманистон чемпионати жорий мавсумида 9 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. У 2019 йилдан бери мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келади.  У билан интерьвю давомида бир қатор саволларга жавоб олдик


- Александр сизни юртимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Янги жамоага кўникиш жараёни қандай кетяпти? Умуман олганда "Динамо"дан олган биринчи таассуротингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Дастлабки хулосаларим жуда ижобий. Клубда ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилганлигини кўрдим. Улар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришмоқда, дея оламан. Шаҳарда "Динамо"нинг ишқибозлари кўплигини сезиш қийин эмас. Улар ҳам, биз ҳам Суперлига стартини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Стадионга келган ҳар бир мухлисга хурсандчилик улашишни мақсад қилганман. 

- Европа Лигаси ва кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган "Алашкерт" жамоасидан Суперлигага чиққан "Динамо"га келдингиз. Сизни бу ерга келишда нима ундади?

- Гапингиз ҳақиқатни ўзи. Мен янги саргузаштларни яхши кўраман. Бу билан биргаликда "Динамо"нинг келажакдаги режалари ўзига жалб қилди. Бош мураббий аввалдан мени ўз жамоасида кўришни истагани муҳим рол ўйнади. Ўзбекистон футболи ҳақида кўп маълумотларни айтишди. Якунда Самарқандга келишга қарор қилдим. 

- "Динамо"дан таклиф тушиши билан тасаввурингизга биринчи бўлиб нима келди?

- Биринчи бўлиб Самарқанд фикри туғилди. Чунки бу жуда катта тарихга эга шаҳар ҳисобланади. Аммо бу ҳақида кўп ҳам гапира олмайман.Чунки келганимга бор йўғи 7 кун бўлди. Ҳозирда асосий эътибор машғулотларга қаратилган. Мана шу вақт ичида кўплаб иқтидорли футболчилар борлигига гувоҳ бўлдим. Видео ва расмлар орқали стадионлар билан танишдим. Менимча бир неча ойдан кейин қисман хулоса қилиш мумкин. Олдинда узоқ мавсум кутмоқда. Томоша қилишга ҳали улгураман. 

- Жамоада ўзингизга асосий рақобатчи сифатида кимни кўряпсиз?

- Ким билан рақобатлашишимдан қатъий назар барчамиз бирлашишимиз керак. Шундагина натижа бўлади. 

- Арманистон клубида бир нечта чиройли голлар муаллифига айлангансиз. Бунда албатта жамоадошларингизни ҳам ҳиссаси катта бўлган. Лекин "Алашкерт" ва "Динамо" футболчиларининг даражаси турлича. Бу ерга келиб ўз даражангиз тушиб кетишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, мени буни ўйламаяпман. Ўйиним пасаяди, деб ўйламаймаган бўлардим. Кўрдимки, "Динамо"да ёмон футболчилар йиғилмаган. Тўғри янги келган футболчилар ўзларини ҳали тўлиқ кўрсатишга улгуришмади. Лекин бу йил улар нималарга қодирлигини исботлай олишади. Жамоа ва майдон ичида барча битта футболчига айланади. 

- Бундай фикрингиздан кўриниб турибдики, ўзбекистонлик футболчиларни танийсиз?

- Масалан Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоев ҳақида эшитганман, десам тўғри бўлади. Улар топ даражадаги маҳоратли ижрочилар ҳисобланади.

- Самарқандлик футбол мухлисларига нима дея оласиз?

- Футболчилар майдонда мухлисларга завқ улашиш учун ўйнайди. Бу йил давомида Самарқанд халқини ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан қувонч улашмоқчимиз. Айтганимдек чемпионат бошланишини биздан ҳам кўпроқ улар кутаётганини ҳис қилиб турибмиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика