UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  4 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  3 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

Александр Гейнрих: "Мухлисларни ўз табассумим билан хурсанд қиламан" Янгиликлар

Александр Гейнрих: "Мухлисларни ўз табассумим билан хурсанд қиламан"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Филиппин ва Баҳрайнга қарши бўлажак ўйинларда энг муҳими натижа эканлигини айтиб ўтди.


"Бугун ниҳоят тўлиқ таркиб билан шуғулландик. Мураббийларимиз авалги ўйин услубимиз, жамоа фалсафасини футболчиларга яна бир бор эслатиб ўтишди. Барча сафда, таркибдаги ҳеч кимни жароҳат безовта қилаётгани йўқ. Ҳаммаси аъло. Бўлажак ўйинларда Гейнрихнинг мухлисларга атаб қўйган совғаси? Албатта ишқибозларни ўз табассумим билан хурсанд этмоқчиман (кулади). Ўйлашимча, ишқибозлар учун асосий совға -  ғалаба. Қўшимчасига юртимизда ҳозир байрам шукуҳи. Шу фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларни Наврўз байрами билан табрикламоқчиман. Байрам кайфиятида уларга ғалаба ва муҳим очколарни тақдим этсак мақсадга мувофиқ бўларди. Нафақат ғалаба, балки мухлислар чиройли ўйинни ҳам кутишаётганини биламан. Лекин бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Шу боис биринчи навбатда натижа асосий планга чиқади. Аммо мухлисларга чиройли ўйин орқали ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Менимча, ҳаммаси жойида бўлади. Ҳозирги спорт формам яхши даражада. Жисмоний ҳолатимдан шикоятим йўқ. Асосан захирадан майдонга тушаётганимга келсак, бу тактик юриш. Мураббий терма жамоада захирадан тушиб гол ураётганимни айтди ва бу ҳам ёмон эмас. Муҳими жамоамиз ғалабаси", - дейди Александр Гейнрих.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика