UZ

Сўнгги янгиликлар

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  5 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Александр Азимов - "Турон"га келиш, иш бошлаши кутилаётган янги мураббий ва "Памир" сафидаги "Пахтакор"га қарши ўйин ҳақида Янгиликлар

Александр Азимов - "Турон"га келиш, иш бошлаши кутилаётган янги мураббий ва "Памир" сафидаги "Пахтакор"га қарши ўйин ҳақида

"Турон" клуби матбуот хизмати яқинда иш бошлаган янги вице-президент Александр Азимов билан суҳбат ташкил қилди.

— Александр Узакович, аввало янги йил байрами муборак бўлсин! Айтингчи, "Турон" да иш бошлашингиз жараёни қандай юз берди?

— Табрик учун раҳмат! Фурсатдан фойдаланиб барча ўзбекистонлик футбол мухлисларини янги йил байрами билан табриклайман. "Турон"да иш бошлашим жараёни ўтган йилнинг ноябрь ойи охирларида юз берди. Клуб раҳбарияти  менга қўнғироқ қилишди ва жамоада ишлашга таклифини беришди. Шундан сўнг келишувга кўра Ўзбекистонга келдим ва раҳбарият билан учрашув ўтказдик. Ушбу учрашув давомида клуб инфратузилмаси, стадион ва яқинда фойдаланишга топширилиши кутилаётган база (қароргоҳ)ни кўздан кечирдим. Бундан ташқари мени клубнинг олдиндаги истиқболли режалари ва мақсадлари билан таништиришди. Албатта, клуб тизимида футбол учун яратилган шароит ва истиқболли режалари менинг эътиборимни тортди, яъни қизиқтириб қўйди.

Биласизми, мен бунга қадар Германияда фаолият олиб борадиган фирмада бошқарувчи-директор сифатида ишлаб келаётгандим. Лекин "Турон" клуби раҳбариятининг ишончи ва  режалари мени ушбу лавозимдан воз кечган холда Ўзбекистонда фаолиятимни бошлашимга сабаб бўлди. Мақсадим — "Турон"даги фаолиятим давомида ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшиш.

— "Турон" билан қанча муддатга мўлжалланган шартномага имзо чекдингиз?

— Очиғи, бу ҳақида қизиқиб кўрганим йўқ. Мен учун тўғри ишлаш, натижа ва футболнинг ривожи муҳим ҳисобланади. Қанча муддат ишласам ҳам жамоанинг ўсишига, ютуқ ва ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилганман.

— Сиз футбол оламида ўзига яраша ном қозонган тажрибали мутахассислардан ҳисобланасиз. "Турон"даги фаолиятингиз давомида жамоага қандай янгича услубларни олиб кирмоқчисиз?

— Футбол қоидалари ҳамма жойда бир хил. Фақат ушбу спорт турига тўғри ёндашув лозим. Футбол ҳалолликни талаб этади, уни алдаб бўлмайди. Сиз 90 дақиқа футбол ўйнаб ғалаба қозонмоқчимисиз, чемпионат якунида ғолиб бўлмоқчимисиз, демак бунга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишингиз керак. Бу эса ўзига яраша меҳнат ва ирода талаб этади.

Биз биринчи навбатда клубдаги тизимни тўғри йўлга қўймоқчимиз. Раҳбарият етарлича шароит яратиб бераяптими, демак натижа ҳам шунга мос бўлиши керак. Машғулотларни Европа клублари услубида ташкил этишни, клубдаги ҳар бир футболчининг ҳаракатларини назоратга олишни режалаштирмоқдамиз. Маълумот ўрнида айтишим мумкин, тез орада "Турон"да асли Латвия давлатидан бўлган, ҳозирги кунда Германияда фаолият олиб бораётган мутахассис Вадим Барнич иш бошлашга яқин турибди. Барнични футбол жамоатчилиги "Фортуна Дюссельдорф" клубидаги фаолияти орқали ҳам танишади. Ҳозирда "Турон"да ўзбекистонлик истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев ишламоқда. Биз айнан Бердиев ва Барничнинг ўзаро уйғун холда фаолият олиб боришларини таъминламоқчимиз. Юқорида айтиб ўтганимдек, бунда жамоадаги ҳар бир футболчининг жисмоний холати, машғулотларда ишлаши, диетага риоя этиши холатлари қатъий назоратга олинади. Футболчи ўз ҳоҳишига қараб кўчада шўрва ёки манти каби таомларни истеъмол қилмайди. Уларнинг белгиланган таомланиш рецепти бўйича овқатланишларини ташкил этамиз. Машғулот ва ундан кейинги жараёнлар режага амал қилишлари йўлга қўйилса, албатта майдонда ўз самарасини кўрсатади. Шу сабабдан ҳам биз Германияда ишлаб келаётган тажрибали мутахассисни клуб тизимига жалб этмоқдамиз.

— Сиз футболчилик фаолиятингиз давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши ўйнагансиз. Айтингчи, ўзбек футболи ўша вақтдагидан буён қанчалик ўзгарган?

— Ҳа, бу тўғри. Душанбенинг "Помир" жамоаси сафида "Пахтакор"га қарши ўйнаганман. Ўша вақтларда жамоада тўпурар бўлгандим, ҳозирга қадар ҳужумкор футболни қўллаб-қувватлайма. Биласизми, менинг футболдаги тажрибам айни вақтга келиб 33 йилга етди. Тожикистон, Австрия, Германия давлатлари футболида фаолият олиб бордим. Эндиликда ўзбек футболида, яъни "Турон"да иш бошлашим фаолиятимдаги янги саҳифа бўлади. Анчадан буён Ўзбекистон чемпионатларини кузатмаганим боис, ҳозир ва ўша вақтдаги фарқни аниқ тасвирлаб бера олмайман. Лекин шуни айтишим мумкин, Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Шунингдек, бу ерда футболни жуда ҳам яхши кўришади, севишади ва қадрлашади.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика