"Алавес" билан ўйинда "Барселона"да клуб тарихидаги энг қиммат захира ўриндиғи қайд этилди
20 авг 2018 20:22
Янгиликлар
"Алавес" билан ўйинда "Барселона"да клуб тарихидаги энг қиммат захира ўриндиғи қайд этилди
ЛаЛига 1-турида амалдаги чемпион "Барселона" "Алавес"ни мағлуб этди (3:0).
Ана шу беллашувда каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде захирада деярли 300 миллион евролик ўйинчиларни қолдирди.
Каталонияликлар захирасида умумий нархи 294 миллион евролик 6 нафар ўйинчи ва клуб тарбияланувчиси Рафинья Алькантара бор эди. Булар: Яспер Силлессен (13), Филиппе Коутиньо (155), Малком (41), Клеман Лангле (35), Артур (31) ва Артуро Видаль (19).

Коутиньо, Видаль ва Артур иккинчи бўлимда майдонга тушди.
Бу "Барселона" тарихидаги энг қиммат захира ўриндиғи бўлди. Ўтган мавсум бу рақам 131 млн евро бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар