Алаба Испания Суперкубоги финалини ўтказиб юборади

Alisher
15 янв 2022, 14:43
"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба Испания Суперкубоги финали доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.

29 ёшли австриялик футболчи жароҳатидан тикланишга улгурмади ва шу сабаб ҳам ярим финал доирасидаги "Барселона" (3:2)га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Футболчи реабилитатцияни якунлаш учун Испанияга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги финали доирасидаги "Атлетик" - "Реал" ўйини эртага Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›