UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  25 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  20 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1

“Ал-Жайиш” бу сафар ҚЮЛ аутсайдерларининг бирига мағлуб бўлди Янгиликлар

“Ал-Жайиш” бу сафар ҚЮЛ аутсайдерларининг бирига мағлуб бўлди

Бугун “Насаф”нинг ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувидаги рақиби “Ал-Жайиш” жамоаси
ҚЮЛ навбатдаги турида турнир жадвалининг сўнгги поғоналарининг бирида, 13-ўринда бораётган “Умм-Салал” жамоаси билан сафарда куч синашишди.

Аввал хабар қилганимиздек бугун “Ал-Жайиш” жамоасини янги мураббий майдонга олиб тушди. У майдонга тушадиган одатдаги жамоа таркибида ҳам бир қанча ўзгаришлар қилди. Асосий дарвозабон Сауд Ал-Хотир заҳира ўриндиғида қолдирилди ва доимо заҳирадан майдонга тушадиган ҳимоячи Абдулла Айеш эса илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди. Айнан мана шу ўйинчининг қупол хатоси туфайли “Умм-Салал”ни учрашувдаги ҳисобда олдинга ўтиб олишига сабаб бўлди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида учрашувдаги ҳисоб очилди. “Ал-Жайиш” жамоасининг 3-рақамдаги ҳимоячиси Абдулла Айеш ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди – 1:0. Шундан сўнг меҳмонлар ўртадаги ҳисобни тенглаштириш учун қанчалик уринишмасин буни уддасидан чиқа олишмади аксинча 31-дақиқага келиб ўз дарвозаларидан яна бир марта гол ўтказиб юборишди – 2:0. Учрашув биринчи бўлими ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимда “Ал-Жайиш” мураббийи таркибда бир нечта ўзгаришлар қилди, жумладан биринчи бўлимдаги “айбдор” Абдулла Айеш ўрнига Холид Абдул Рауф, жамоанинг франциялик ҳужумчиси Кембо Экоко ўрнига Муҳаммад Аҳмад Жабри, бразилиялик ҳужумчи Вагнер Риберо ўрнига эса Юсуф Муфтаҳлар майдонга туширилди.

Ўйиннинг сўнги қўшиб берилган дақиқаси 93- дақиқадасида “Ал-Жайиш” жамоаси ўртадаги ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ушбу голга жамоанинг 29-рақамдаги ҳужумчиси Муҳаммад Мунтари муаллифлик қилди. Аммо жамоа яна мағлубиятга учради.

Шуниси диққатга сазоворки, “Умм-Салал” жамоасини бошқариб бораётган туркиялик мутахасис Б.Уйгун кеча бўлиб ўтган ўйин олди матбуот анжуманида “Ал-Жайиш” жамоасининг ҳозирги руҳий ҳолатида муаммолар борлиги ва қандай бўлмасин ушбу учрашувда жамоасини фақат ғалаба қилиш иштиёқида эканлигини таъкидлаб ўтган эди. Кўриб турибсизки, бу мутахасис ўз ниятига эришди. Аксинча “Ал-Жайиш” жамоасини янги мураббий Адам Юсуф оғир руҳий ҳолатдан олиб чиқа олмади, унинг учун дебют учрашув муваффақиятсиз якун топди.

Биз “Ал-Жайиш” жамоасининг фаолиятини кузатишда давом этамиз ва мухлисларни бу ҳақда сайтимиз орқали хабардор қилиб боришга ҳаракат қиламиз.

18.01.2014. ҚЮЛ, 15-тур. Суҳаим Бин Ҳамад стадиони

“Умм-Салал” - “Ал-Жайиш”  2:1 (2:0)

“Ал-Жайиш”: 33. Ахмад Суфиён, 4.Андерсон Виера Мартинс,  2.Мурод Нажи, 3.Абдулла Айеш (Холид Абдул Рауф, 46), 7.Весам Ризқ,  10.Кембо Экоко (Муҳаммад Аҳмад Жабри), 12.Мажид Муҳаммад, 37.Сеул Ки Го, 20.Вагнер Риберо (Юсуф Муфтаҳ), 21.Али Санад, 29.Муҳаммад Мунтари

Заҳирадагилар: 92.Сауд Ал-Хотир, 6.Рами Фаёз, 23.Холид Абдул Рауф, 5.Муҳаммад Аҳмад Жабри, 11.Дияб Ҳасан Алинаби, 8.Юсуф Муфтаҳ.

“Ал-Жайиш” жамоаси ушбу мағлубиятдан сўнг ҚЮЛ турнир жадвалининг 4-поғонасига тушиб кетди. Улар навбатдаги 16-турни яна сафарда турнир жадвалини 2-ўрнида бораётган “Ал-Садд” жамоасига қарши ўтказишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика