“Ал-Жаиш” Тошкентда! (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Narzulla Saydullayev
9 мар 2014, 07:42
Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби делегацияси 8-дан 9 мартга ўтар кечаси қоқ тунда пойтахтимизга етиб келди.
Доҳа-Тошкент йўналишида чартер рейс орқали парвоз қилган қатарликлар тунгги соат 23:50да юртимизга етиб келишди. “Ал-Жаиш” ФК делегацияси роппа-роса 50 кишини ташкил этади. Шунингдек, клуб вакилларидан ташқари 6 нафар қатарлик журналистлар ҳам Тошкентга келишди.

Қатарликлар аэропорт худудидан ташқарига чиқиб келишаётганида қор ёғаётган эди. Бундай кутилмаган об-ҳавони улар табассум билан қарши олишди.

“Ал-Жаиш” ФК делегацияси пойтахтимиздани “Miran International” меҳмонхонасига жойлашди.

Тошкент халқаро аэропортидаги кутиб олиш маросимидан туширилган суратлар билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин. Суратлар муаллифи - Ғайрат Абдуллаев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›