UZ

Сўнгги янгиликлар

09:03Карло Анчелотти Беллингемнинг ҳаракатидан норози? Нега?  1 08:35Хулиан Альварес фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради  4 08:08Федерико Кьеза фаолиятини Италиянинг бошқа бир топ клубида давом эттириши мумкин  1 07:40Бугун Ўзбекистон кубогининг чорак финалига старт берилади  3 07:17Бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи Париж Олимпиадасида қатнашади   3 02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  6 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  1 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  12 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  4 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  20 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  3 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  3 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  6 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  2 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  11

"Ал Жаиш" - "Насаф" 5:1, "аждарлар" ОЧЛ-2014 билан хайрлашди Янгиликлар

"Ал Жаиш" - "Насаф" 5:1, "аждарлар" ОЧЛ-2014 билан хайрлашди

ОЧЛ плей-офф иккинчи босқичидан ўрин олган "Ал Жаиш" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ОЧЛ-2014, 2-саралаш босқичи учрашуви
8 февраль, шанба
«Ал Жаиш» (Қатар) – «Насаф» (Ўзбекистон) 5:1
Голлар:
Ко Сеулки 4, 27, 80, Нилмар 37, Абдураҳмон Исса 49 - Сайфиев 77
Ҳакамлар:
Штебре Деловски, Пол Адам, Натан Александр(учаласи Австралия), Моҳд Нафиз бин Абдул (Малайзия).
"Ал Жаиш": 33. Аҳмад Софян, 2. Мурод Нажи, 4. Андерсон (с), 7. Весам Ризиқ, 9. Нилмар, 10. Жирес Кембо Экоко, 14. Моҳд Мезнани, 17. Ко Сеулки, 19. Абдураҳмон Иса, 21. Али Санад, 29. Муҳаммад Мунтари.
Захирадагилар:  91. Сауд Муборак, 6. Рами ФАйези, 8. Юсуф Муфтах, 12. Мажид Муҳаммад, 18. Муҳаммад Жедо, 20. Вагнер Рибейро, 23. Холид Алзереқи.

"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с), 19, Игорь Таран, 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фаррух Сайфиев.
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 10. Кенжа Тўраев, 14. Лазиз Убайдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 29. Улуғбек Дадабоев, 33. Одил Ҳамробеков, 41. Азамат Алланиязов.

Назоратчи:
Язбек Язбек (Ливан).
Комиссар: Талал Али Суайлемин (Иордания).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин тугади. "Насаф" ОЧЛ-2014 билан шу ерда хайрлашди.
89-дақиқа.
Учрашув якунланиб бормоқда. "Насаф" бу йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмаслиги аниқ бўлиб улгурди.
80-дақиқа. Гол!!! Ко Сеулки хет-трикка эришди. УНинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабонимиз қайтаришга ожизлик қилди - 5:1

78-дақиқа. Голдан бир дақиқа ўтар-ўтмас Алланиязов чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб узоқ бурчакка йўллаган кучли зарбаси устунли тегди...
77-дақиқа. Геворкяннинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Сайфиев дарвозага йўллади - 4:1.
63-дақиқа. Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима тўпи дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.
62-дақиқа. Муҳаммад Мунтари ўрнига Мажид Муҳаммад майдонга тушди..
61-дақиқа.
Илҳом Шомуродов ўрнига Кенжа Тўраев майдонга тушди
55-дақиқа.
Учрашув тенг курашлар остида кечмоқда.
49-дақиқа. Гол!! "Насаф" жарима майдончасига узатилган тўпни Абдураҳмон Исса боши билан дарвозага йўллади - 4:0
46-дақиқа.
Игорь Таран ўрнига иккинчи бўлимда Азамат Алланиязов майдонга туширилди
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 3:0
45-дақиқа.
Мезбонларнинг тезкор ҳужуми Нилмарнинг жарима майдончамиз ичидан узоқ бурчакка йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди..
45-дақиқа.
Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.
40-дақиқа.
Ўйин сурати бироз пасайди.. мезбонлар тўпни ўзларида сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда..
37-дақиқа. Бу сафар қарши ҳужумда Нилмар тезкорлик билан ҳимоячиларимиздан ўзиб кетди ва унинг зарбасидан кейин дарвозадан жой олди - 3:0
33-дақиқа.
Таран чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол этишига бир баҳя қолди.
27-дақиқа. Яна чап қанотдан бошланган ҳужумни "Ал Жаиш"нинг жанубий кореялик легионери Ко Сеулки самарали якунлади - 2:0

25-дақиқа. Эркин Бойдуллаев майдон марказига яқин жойда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.
20-дақиқа. Мезбонларнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини Суюнов бартараф этди. Ко Сеулки томонидан йўлланган такрорий зарба ноаниқ
18-дақиқа. Игоь Таранга нисбатан қўполлик ва 17-рақамдаги Ко Сеулки огоҳлантирилди...
15-дақиқа. Мурод Нажи жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Юсуф Муфта майдонга тушди
14-дақиқа. Игорь Таран яна 4-5 метр масофадан ноаниқ зарба берди. Иккинчи марта гол киритиш учун Игорда яхши имконият юзага келганди.
10 дақиқа. Шомуродовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи чап бурчакка яқин жойда ўйинга киртилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
6 дақиқа. Игорь Таран дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб тўпни боши билан дарвозага йўналтирди. Яхши вазият бой берилди
4 дақиқа. "Ал Жаиш"нинг кореялик легионери Ко Сеулки жарима майдони ичига кириб келиб осонлик билан ҳисобни очди - 1:0

4 дақиқа. Ҳисоб очилди. 1:0
21:00. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
20:55 Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика