"Ал Шабаб" мавсумни ғалаба билан бошлади, Азизбек Ҳайдаровда сариқ

Narzulla Saydullayev
22 авг 2015, 08:45
БАА про лигасининг 1-турида ҳамюртимиз Азизбек Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби ўз уйида "Шаржа"ни қабул қилди.

Ўйинда "Шабаб" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинни тўлиқ ўтказди ва сариқ карточка олди. "Ал Шабаб" сафида Ҳайдаровдан ташари чилилик Карлос Вильянуева, бразилиялик Жо, асли бразилиялик Молдова фуқароси бўлган Энрике Луваннор каби легионерлар майдонга тушишди.


БАА Чемпионати. Мусобақа жадвали

"Ал Шабаб" - "Шаржа" 2:1
Голлар: Энрике Луваннор 11, Карлос Вильянуева 68 - Вандерлей 88 пенальти.
"Ал Шабаб": Салим Абдулла, Исса МуҲаммад, Али Айид, Али Обайд, Вильянуева, Азизбек Ҳайдаров, Довуд Али (Исса Обайд, 46), Ҳассан Иброҳим, Жо, Энрике Луваннор (Халифа Абдулла, 90), Муҳаммад Али.
Бош мураббий: Кайо Жуниор

"Шаржа": Муҳаммад Юсуф, Маурисио Рамос, Ҳамдам Қосим, Шаҳин Абдулраҳмон, Муҳаммад Сурур, Саид Жума (Фаёз Жума, 78), Ренато Кайа, Вандерлей, Аҳмад Ҳассан, Иброҳим Абдулраҳмон (Майкосуэл, 64), Рашид Носир.
Бош мураббий: Пауоло Бонамиго

Огоҳлантиришлар: Азизбек Ҳайдаров 90+3 - Шаҳин Абдулраҳмон 28, Иброҳим Абдулраҳмон 65, Сурур Маъсуд 89.
Четлатишлар: Исса Муҳаммад 87 - Шаҳин Абдулраҳмон 73.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›