"Ал Насср"га трансфер тақиқи қўйилди

Sherzod Nurmatov
13 июл 2023, 13:12
Криштиану Роналду клуби жазоланди.

ФИФА "Ал Насср”га трансфер тақиқини жорий қилди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

"Ал Насср" Аҳмад Мусанинг трансфери учун "Лестер"га бонуслар бермади. Спорт арбитраж суди инглиз клуби фойдасига қарор чиқарган бўлса-да, пул ҳалигача тўланмаган.

Манбага кўра, агар клуб имкон қадар тезроқ "Лестер"га бонуслар тўласа, "Ал Насср"дан қўйилган тақиқ бир неча ҳафта ичида олиб ташланади.

Саудия Арабистони клуби мавсум олдидан ҳозирча фақат ярим ҳимоячи Марцело Брозович билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/JacobsBen

Сўнгги янгиликлар

Барча ›