UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

“Ал Муҳаррақ” бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйин осон ўтмаслиги аниқ" Янгиликлар

“Ал Муҳаррақ” бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйин осон ўтмаслиги аниқ"

ОФК кубоги-2021 финали олдидан "Ал Муҳаррақ" бош мураббийи ва жамоа етакчи футболчиларидан бири матбуот анжуманида қатнашишди.

ОФК кубоги-2021 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Ал Муҳаррақ" жамоаси устози Иса Садун Ал Ҳамдани ва жамоа етакчиларидан бири Ҳамза Ал Жубан иштирок этишди. 

“Ал Муҳаррақ” бош мураббийи Иса Садун Ал Ҳамдани: "Биз финал ўйинига жиддий ҳозирлик олиб бордик. Ушбу мусобақада олдин ҳам ғолиб чиққанмиз. Бу борада тажрибамиз мавжуд. Энди олдинда “Насаф” клубига қарши жиддий учрашув кутиб турибди, лекин биз ижобий натижага умид қиляпмиз. 

"Ал Муҳаррақ" ҳали Ўзбекистон клубларига қарши ўйнамаган. Бу галги учрашув биз учун янги тажриба бўлади. Лекин биламиз, Ўзбекистон чемпионати кучли, клублари ҳам анча савияли. Қолаверса, ўзбекистонлик футболчилар Европада ҳам ўйнай бошлашди. Яқинда Италия чемпионатида ўзбек футболчиси ўйинини кузатдим. Умуман олганда, ўзбек клубига қарши ўйин осон ўтмаслиги аниқ. 

Рақибни яхши ўрганишга уриндик. Таркибида анча маҳоратли ўйинчилар бор эканини биламиз. Қолаверса, “Насаф”нинг етакчи ҳимоячиларидан бири учун мавсум жароҳат сабаб аллақачон якунланганидан ҳам хабаримиз бор". 

“Ал Муҳаррақ” футболчиси Ҳамза Ал Жубан: "Жамоамиз финал ўйинига 100 фоиз тайёр. Ўзбекистон жамоалари ҳамиша мазмунли ўйин намойиш этишади, буни жуда яхши биламиз, аммо мақсадимиз – ғалаба қозониш. Бунинг учун бор маҳоратимизни ишга соламиз".

Эслатиб ўтамиз, "Ал Муҳаррақ" ҳамда "Насаф" ўртасидаги финал баҳси эртага Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика