UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  6 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  17 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   13 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2

“Ал Ҳилол”га минг доллар жарима солиниши мумкин Янгиликлар

“Ал Ҳилол”га минг доллар жарима солиниши мумкин

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби ОФК томонидан 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Чунки бу жамоа ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ОЧЛ регламентининг бир бандига амал қилмади.

Осиё чемпионлар лигаси регламентининг 54-моддаси матбуот анжуманларига бағишланган бўлиб, ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳар иккала жамоадан бош мураббий ва бир нафар футболчи иштирок этиши шарт қилиб қўйилган.

Фақат гап шундаки, матбуот анжуманига келган футболчи эртаси кун жамоасининг асосий таркиби майдонга тушиши лозим бўлади. Бу ҳақда 54-модданинг “b” бандида ёзиб қўйилган. Матбуот анжуманига мураббий асосий таркиб футболчиси билан келиши керак деган ёзув бор ОЧЛ регламентида. Масалан, “Бунёдкор”дан Олег Зотеев иштирок этди ва ўйинни асосий таркибда бошлади.

Аммо “Ал Ҳилол” бош мураббийи Сами Ал Жабер регламентнинг мана шу жойига амал қилмади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманига аввалига Муҳаммад Ал Шлҳубнинг келиши кутилганди, бироқ мураббий ўзи билан 17-рақамдаги Абдуллоҳ Ал Ҳафитни олиб келди. 1992 йилда туғилган футболчи эса эртаси куни нафақат асосий таркиб, балки захирадигилар рўйхатига ҳам киритилмади. Умуман олганда, бу футболчи Осиё чемпионлар лигасининг ҳозирча бирорта ўйинида майдонга тушгани йўқ.

Бу билан Сами Ал Жабер регламентнинг айнан шу бандига амал қилмаган бўлиб чиқяпти ва “e” бандига кўра минг доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида мана шунақа ҳолат рўй берганини ОФКда ишлайдиганлар инобатга олдими-йўқми, бунисидан ҳозирча бехабармиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика