"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар
23 апр 19:12
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар
Diario Sport хабарига кўра, Саудия клуби "Барселона" ўйинчисини қўлга киритиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда.
Яқинда араб клуби делегацияси бразилиялик футболчи ва бошқа ўйинчиларни сотиб олишни муҳокама қилиш учун Барселонага ташриф буюрди.
365Scores маълумотига кўра, клуб Рафиньяга тўрт йиллик шартнома таклиф қилди, унга тўрт мавсум учун жами 200 миллион доллар, яъни ҳар мавсум учун 50 миллион доллар тўланади.
"Ал Ҳилол" "Барселона"га трансфер учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. "Блауграна"нинг спорт директорлари вазиятдан хабардор ва ўйинчини ҳар қандай йўл билан сақлаб қолиш ниятида. Бироқ охирги қарорни Рафиньянинг ўзи қабул қилади.
Таъкидланишича, ярим ҳимоячи биринчи навбатда "Барса"да ўйнашни давом эттиришни хоҳлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар