"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда
22 май 19:10
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда
"Ноттингем Форест" клубини бошқараётган португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту яна Саудия Арабистонида – бу сафар "Ал Ҳилол"да пайдо бўлиши мумкин.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
51 ёшли мураббий Англия клубида 2023 йилдан буён ишлаб келмоқда. У аввал Саудия Арабистони чемпионатида, яъни "Ал Иттиҳод"да ишлаган. "Ноттингем Форест" унинг қўл остида 37 ўйиндан сўнг 65 очко жамғарган ҳолда АПЛда 7-ўринни эгаллаб турибди.

"Ал Ҳилол" Саудия Арабистони Про-лигаси турнир жадвалида "Ал Иттиҳод"дан 8 очко кам тўплаб, 2-ўринга жойлашган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар