UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  6 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7

"Ал Гарафа"нинг ўзбек клубига қарши сўнгги ўйини қандай бўлганди? Янгиликлар

"Ал Гарафа"нинг ўзбек клубига қарши сўнгги ўйини қандай бўлганди?

Теглар :  Ал ГарафаАГМК
Хабарингиз бор, АГМК жамоаси 7 апрель куни ОЧЛ саралаши доирасида "Ал Гарафа"га қарши баҳс олиб боради.

Шу боисдан Қатарнинг ушбу жамоасининг ўзбек клубига қарши кечган сўнгги ўйини ҳақида тўхталамиз.

2018 йилнинг 30 январи. "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши учун Қатарда "Ал Гарафа"ни мағлуб этиши керак эди. Таркибида Меҳди Тареми, Уэсли Снейдер каби футболчилари каби юқори сифатли футболчилар йиғилганди. Аммо жамоа 2013 йилги мавсумдан буён ОЧЛда иштирок этмас, футболчилар ҳам гуруҳ босқичига чиқиш учун ёнишарди.

Ўз навбатида 2017 йилги мавсумнинг иккинчи даврасидан кейин Шота Арвеладзе қабул қилиб олган "Пахтакор"нинг таркиби ҳам, ўйинлари ҳам чакки эмасди. Қишда таркибини ажойиб футболчилар билан кучайтириб олган "шерлар"дан барча жуда кўп нарсаларни кутаётганди.

"Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:1 

Ҳакамлар: Моҳанад Қосим Саррай, Моаяд Муҳаммад, Возиқ Сваеди, Заид Тамир (Ироқ).

Ҳакамлар назоратчиси: Омар Абу Лум (Иордания).

Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

Голлар: Снейдер 20 пенальти, - 1:0. Диего Амадо 28, - 2:0. Жасурбек Ҳакимов 90+3, - 2:1.

"Ал Гарафа":  Қосим Бурхон, Маҳди Мухтор (Саид Ҳақ, 11), Робери Фассиана, Фаҳид Шаммари, Монкез Ади, Ассим Модибо (Холид Зереқи, 76), Диого Амадо, Абдулазиз Ҳатим (Тамир Жамол, 65), Аҳмад Аълаалдин, Уэсли Снейдер (с), Меҳди Тареми

Захира: Юсуф Ҳассан, Юсуф Муфта, Отман Яҳри, Моаяд Ҳассан.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Азимжон Аҳмедов (Жасурбек Ҳакимов, 76), Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Баҳром Абдураҳимов (Жасурбек Яхшибоев, 62), Тиаго Безерра.

Захира: Элдорбек Суюнов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Фарруҳ Сайфиев, Ростин Гриффитс

Огоҳлантиришлар: Жамшид Искандеров 22, Меҳди Тареми 48, Ассим Модибо 68, Саид Ҳақ 85, Марко Симич 85.

Учрашув биз кутгандек ёқимли бошланмади. Дастлабки дақиқаларданоқ "Ал Гарафа" ҳужум ташкил қилди. Аммо "Пахтакор" энди ўйиндаги мувозанатни тиклаётганида дастлабки "қовун" тушурилди. 19-дақиқада Жамшид Искандеров чап қанотдаги шеригига тўп узатаётган чоғида тўп Меҳди Таремининг бошига тегди ва ҳавога кўтарилиб кетди. Шу пайтда тўп учун кураш олиб борган Марко Симич эронлик рақибини итариб йиқитгани учун пенальти белгилади. Нафақат Нидерландия, балки, дунё футболи юлдузи Уэсли Снейдер пенальтидан унумли фойдаланди.

Пенальтидан урилган голдан сал ўтиб, иккинчи "қовун" тушурилди. Балки, учрашувнинг кульминацион вазияти шудир. 28-дақиқада "Пахтакор" ўз тарихидаги энг кулгили голни ўтказиб юборди. Диего Амадонинг зарбасидан кейин тўп Александр Лобановнинг қўлтиғи остидан ўтиб кетди...

Биринчи бўлимнинг ўзида "Пахтакор" ҳисобни қисқартириши мумкин эди. 41-дақиқа. Жалолиддин Машариповнинг бурчакдан узатган тўпини Қосим Бурхон қайтариш чоғида хатоликка йўл қўйди. Тўп Тиаго Безерранинг оёғига келиб тушди. Аммо у бўм-бўш дарвозани ишғол қила олмади. Голдан бизни атиги 6 метр ажратиб турганди ҳолос. Бразилиялик футболчи гол ура олмаслик қийин бўлган вазиятда ана шу вазифани уддалади.

75-дақиқа. "Пахтакор" гол уриш учун яна бир ажойиб имкониятга эга бўлди. Жасур Ҳакимов бир уринишда бўш қолган дарвозани ишғол қилиш керак эди. Аммо форвард тўпни тўхтатиб, зарба бергунича рақиби ўзини вазият қурбонига айлантирди.

90+3-дақиқа. Рақибларнинг қўпол хатосидан кейин Жасур Ҳакимов вазиятдан фойдаланиб кетди. Ниҳоят, "Пахтакор" ўйинни қуруқ ҳисобда якунламаслиги аниқ бўлиб турган бир пайтда...

...Орадан бир дақиқа ўтиб, Марко Симич ўйин қаҳрамони бўлиб кетиши мумкин эди. Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Владимир Козак тўпни ҳужумдаги, аниқроғи, рақиб дарвозаси ёнидаги Маркони тўп билан таъминлади. Ҳимоячи Қосим Бурхон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 

Аламли ўйин бўлганди. "Пахтакор" ҳисобни тенглаштириши ҳам мумкин эди. Аммо Шота Арвеладзе шогирдлари ажойиб имкониятлардан фойдалана олмаганди. Ўша йили "Ал Гарафа" ОЧЛ гуруҳ босқичида 8 очко тўплади ва плей-оффга чиқа олмади. 2019 йили эса жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун "Зоб Ахан"га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб турган жойида 3 гол ўтказиб юборди.

"Ал Гарафа" шу кунга қадар ОЧЛда ўзбек клубларидан "Пахтакор" билан ўйнаган: 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият.


"Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:2

19 март 2008 йил. 

Голлар: Юнус Маҳмуд (57), Араухо (65) - Асрор Алиқулов (69), Фарҳод Тожиев (77).


"Пахтакор" - "Ал Гарафа" 2:0

21 май 2008 йил.

Голлар: Зайниддин Тожиев (19), Одил Аҳмедов (88-пен).


"Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0

11 май 2010 йил.

Гол: Араухо (86-пен).


"Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:1

30 январь 2018 йил.

Голлар: Уэсли Снейдер (20-пен), Диего Амадо (28) - Жасур Ҳакимов (90+3).


Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Гарафа" — АГМК учрашуви 7 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:20да бошланади. 

Муаллиф : Mirjalol Normatov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика