UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  0 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  4 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  45 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  11 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  41 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  7 19:57Родриго муддатидан аввал майдонга қайтади  0 19:40Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди  50 19:24"Энг зўр-2024". Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи, Ўзбекистоннинг энг яхши аёл футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди  2 18:58Флик Ямаль қачон майдонга қайтишини маълум қилди  1 18:30Беллингем: "Мбаппе ўзининг даражаси туфайли "Реал"да жуда катта босим остида"  35 18:08Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида "Чиғатой"ни мағлуб этди  0 17:50Ван Дейк "Реал"нинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  7

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Насаф" кейинги босқичга чиқишга арзийдиган жамоа" Янгиликлар

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Насаф" кейинги босқичга чиқишга арзийдиган жамоа"

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" ўртасида ўтказилган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан (3:1) кейин меҳмон жамоа устози Аҳмад Ҳайел матбуот анжуманида иштирок этди.

Аҳмад Ҳайел: "Бугунги баҳс учун футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Биринчи бўлимни ғалаба билан якунладик. Биринчи таймдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимнинг бошида иккита гол ўтказиб юбордик ва бу футболчиларимнинг мотивациясига таъсир қилди. Қайтишга ҳаракат қилдик, устунликка ҳам эришдик. Пенальтидан фойдалана олмадик. Умуман олганда, жамоамнинг ўйинидан қониқдим, натижада эмас".

- "Ал Файсали"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бугунги баҳсдан сўнг имкониятларимиз бироз пасайди. Миллий чемпионат ва ОЧЛда ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз. Ушбу мусобақа гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини қолди ва унда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг сўнгги баҳсимиз бўлмаслиги мумкин. Бироқ бундан кейин бор эътиборни миллий чемпионатимизга қаратсак керак.

- Ўйиндан олдин меҳмон жамоа вакиллари ўзгача ўйин кўрсатишлари ҳақида айтишганди, бугун ўша ўйинни намойиш эта олишдими?

- Биринчи ўйинимиздан фарқли равишда бугун бошқача тактика танлаган эдик. Режамиз - ҳимоявий ўйинга эътибор бериб, қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Иккинчи бўлимда режаларимиз бузилиб кетди. Рақибнинг иккита голидан сўнг олдинга ўтишга мажбур бўлдик.

- "Ал Садд" "Шаржа"ни мағлуб этди. Гуруҳдаги интрига сақланиб қолди. Сўнгги тур олдидан кейинги босқичга чиқиши мумкин бўлга жамоа номини айта оласизми?

- Ўйин бўйича қарайдиган бўлсак, "Насаф" жуда яхши номзод. Улар бунга арзийди.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика