UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  0 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  5 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7

“Ал Айн”га қарши учрашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди? Янгиликлар

“Ал Айн”га қарши учрашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?

ОЧЛ-2023/24 Плей-офф босқичи жавоб учрашувидан ўрин олган “Ал Айн” — “Насаф” учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- “Ал Айн” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, ўз йигитларимга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Биз бугун кучли рақибга қарши курашдик, ўйнадик, ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Афсуски ўйиндаги баъзи ҳолатлар бизни мағлубиятга олиб келди — деди Рўзиқул Бердиев.

- Жамоангиз Қаршида бўлиб ўтган беллашувда ўз мухлислари олдида босим остида ҳаракат қилганмиди? Чунки бугун “Насаф” биринчи учрашувга қараганда яхши ўйин ўтказди. Иккинчи савол. Жамоа бу босқичда мусобақани тарк этишига қандай қарайсиз?

- Қаршидаги учрашувда бироз босим остида ҳаракат қилгандик ҳам бу мавсумдаги биринчи расмий беллашув эди. Бу биз тажриба бўлди. Бугун Қаршидаги ўйинга қараганда мазмунлироқ футбол ўйнадик. Жамоамиз услуби ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боради. Шуни айтишими керакки бугунги кўрсатган ўйинимиз билан мусобақанинг бу босқичидан чиқиб кетишимиз биз учун аламли бўлди. Биз ғалаба учун майдонга чиққан эдик.

- Чемпионлар лигасини тарк этишингиз миллий чемпионатдаги иштирокингизга қандай таъсир қилади? Мағлубият мотивация берадими ёки аксинча жамоанинг руҳини туширадими?

- Бугунги ўйин ҳақида йигитлар билан гаплашиб олдик. Мағлубиятни унутиб бор эътиборимизни кейинги беллашувларга қаратамиз. Бугун биз яхши ўйнадик. Нимага қодирлигимизни кўрсатдик. Бу бизга кейинга ўйинларда мотивация бера олади.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика