UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  9 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  2 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  3 12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  11 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  17 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  3 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  11 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2 10:20Роналду «Реал Мадрид»ни тарк этишини эълон қилган Начога мурожаат қилди  7 10:05Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм  0 09:53Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум  3 09:26Муҳсин Низомиддинов: "Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз"  5 08:57Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0

Акмал Холмуродов дастлабки 6турда 3та қизил карточка олиб, олий лига антирекордини қайд этди Янгиликлар

Акмал Холмуродов дастлабки 6турда 3та қизил карточка олиб, олий лига антирекордини қайд этди

Кеча "Андижон" клуби ўз уйида "Сўғдиёна" билан ўйнаб 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ўйинда "Сўғдиёна" сардори ва ҳимоячиси Акмал Холмуродов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Таъкидлаш лозимки, Холмуродов бу мавсумнинг ўзида учинчи бор қизил карточка олди.

Биринчи турда Бекободда "Металлург"га қарши ўйиннинг 39-дақиқасида четлатилган ҳимоячи 2-турда дам олди. Учинчи турда Наманганда "Навбаҳор"га кечган баҳснинг 75-дақиқасида қизил карточка олган Холмуродов 4-турда дам олди. Ниҳоят 6-турда "Андижон" билан учрашувда майдондан четлатилган футболчи камида кейинги турни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Таъкидлаш лозимки, Холмуродов олий лига тарихида дастлабки 6та турда 3та қизил карточка олган биринчи футболчига айланди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика