UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Иброҳим Отахоновдан “БЎФМ”да мастер-класс ФОТО Янгиликлар

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Иброҳим Отахоновдан “БЎФМ”да мастер-класс ФОТО

“Андижон” футбол клуби қошидаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да кеча тажрибали ўйинчилар иштирокида мастер-класс ташкил этилди.

“БЎФМ”да футболнинг сир-асрорларини ўрганиб келаётган ёш болалар билан “Андижон” футбол клубининг энг тажрибали ўйинчилари бўлган – Акмал Холматов, Анвар Бердиев ҳамда Иброҳим Отахонов учрашди. Кеч соат 18:00га яқин “Бўстон” даҳасида жойлашган “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”га кириб борар эканмиз, у ерда бизни мактаб директори Бекзодбек Каримов кутиб олди ва мактаб ҳаёти билан қисқача таништириб ўтди. Шундан сўнг тадбир бошланди.  Очиғини айтганда, учрашув чоғида болакайлар Ўзбекистоннинг таниқли футболчилари қаршисида туриб, бироз ҳаяжонланди. Негаки, “БЎФМ”да илгари бу каби тадбирлар кўп ҳам ташкил этилмаганди. Қолаверса, ўз даврининг етук ўйинчилари бўлган Акмал Холматов ва Анвар Бердиевдек маҳоратли футболчилар билан учрашиш бизнингча бугунги кунда ҳар қандай ёш авлодни бироз ҳаяжонга солиши турган гап. Сабаби бу икки футболчи ўз вақтида “Нефтчи”нинг гуллаган чоғида, асосий фигуралари ҳисобланарди.


Учрашув аввалида ўзаро савол-жавоблар қилинди. Ёш болалар тажрибали ўйинчилар томон ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Хусусан тажрибали ҳужумчи, олий лигадаги фаолияти давомида 200тага яқин гол уриб, ҳамон майдонда жавлон ураётган Анвар Бердиевга “БЎФМ” тарбияланувчиси қандай қилиб, бундай натижаларга эришгансиз қабилидаги савол билан мурожаат қилди. Шунда 39 ёшли ҳужумчи энг аввало машғулот чоғида ўз устида тинимсиз ишлаши ва спорт қонун-қоидаларига қатъий риоя этгани натижасида эришганини билдирди.

Ўз вақтида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Акмал Холматовга ҳам футбол мактаб тарбияланувчиси савол бериб, илк бор қайси позицияда ўйнагансиз дея мурожаат қилди. Шунда 41 ёшли Холматов болалик пайтларида ҳужумчи сифатида ўйнаганини билдириб ўтди.
Шунингдек Иброҳим Отахонов биринчи Андижондаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да таҳсил олганини, илк мураббийи Дилшодбек ака бўлганини билдириб ўтди.

Тажрибали футболчилар ёшларга машғулот чоғида ўз устида ишлашда ҳеч қачон дангасалик қилмасдан, мақсад сари дадил қадам босиш кераклигини билдириб ўтди.
Шундан сўнг ҳар уччала тажрибали футболчилар ўзларига алоҳида биттадан гуруҳни ажратиб олган холда, машғулот ўтказиб берди. Эътиборлиси 41 ёшли  Акмал Холматов ёш болалар билан тенгма-тенг машғулот ўтказиб, улага далда бўлди ва керак пайтда қандай ишлаш лозимлигини уқтириб борди.  – Сен тўпга бўйсунма, аксинча тўп сенга бўйсуниши керак. Ёки тўпни ҳеч қачон сизлама, уни аямаш керак – дейди Холматов. 




Мастер-класс чоғида Бердиев, Холматов ва Отахоновдан “БЎФМ” тарбияланувчилари ҳақида сўраганимизда, илиқ фикрларини билдириб, болалар футболига эътиборни янада кучайтириш жоизлигини таъкидлади.






Шу тариқа мастер-класс якунига етди ва учрашув сўнггида болалар тажрибали акалари билан эсталик учун суръатга тушишди. Мазкур тадбир шубҳасиз “БЎФМ”даги болалар учун фойдали бўлди ва уларга бу қўшимча иштиёқ ва куч бағишлади десак муболаға бўлмайди. Келгусида ҳам бу каби тадбирларни ташкил этишга ўзаро келишиб олинди.


"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика