UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  2 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  2 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  32 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  7 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10

Акмал Турсунбоев: “Насаф” билан Кубокдаги жавоб ўйини умуман бошқача бўлади” Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: “Насаф” билан Кубокдаги жавоб ўйини умуман бошқача бўлади”

Хабарингиз бўлса керак, эртага Ўзбекистон Кубогининг ¼ финал босқич, жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

“Андижон” жамоаси сафарда “Насаф” меҳмони бўлади. Ёдингизда бўлса, ушбу жамоаларнинг дастлабки тўқнашувида “аждарлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бўлажак баҳс олдидан “бургутлар”нинг иқтидорли дарвозабони Акмал Турсунбоевдан фикрларини сўрадик.

- Иккинчи даврага жамоамизнинг тайёргарлиги аъло даражада ўтди дея оламан. Ҳаммаси режадагидек кечди. Ҳар бир футболчи ўз устида жиддий ишлади. Машғулотлар билан бир қаторда синов-назорат учрвашувларига ҳам эътибор қаратилди. Энди диққат эътиборимизни иккинчи давра ўйинларига қаратамиз.

- Тўғри, Кубокда “Насаф”га дастлабки учрашувда имкониятни бой бергандик. Лекин бу – футбол! Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Балки, қаршиликларнинг кейинги босқичга чиқиш имконияти яхшироқ кўринаётгандир. Аммо биз ҳам Қаршига шунчаки келмадик. Биласиз таркибимизда сезиларли равишда ўзгаришлар юз берди. Шу боис эртага умуман бошқача ўйин бўлади.

- Янги мураббий ҳаммага бир хил муносабатда ва ишончи катта. Бу энг яхшиси деб ўйлайман. Чунки жамоада ҳаммамиз бир мақсад йўлида ишламоқдамиз – дейди Акмал Турсунбоев.


"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика