Акмал Шораҳмедов: "Стадионга қанча кўп мухлис келса, шунча яхши"
24 фев 2015 07:21
Янгиликлар
Акмал Шораҳмедов: "Стадионга қанча кўп мухлис келса, шунча яхши"
“Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушан ва ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иштирок этди.
- “Плей-офф”дан муваффақиятли ўтиб олиб, гуруҳ болсқичидаги стартимиз остонасида турибмиз. Энди гуруҳ ўйинларини ҳам кўтаринки руҳда ўтказиб, ишқибозларимизни хурсанд қилишимиз керак. “Бунёдкор”нинг терма жамоага номзод футболчилари 2015 йилги мавсумга қаратилган тайёргарликни ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаган.
Айтмоқчиманки, Осиё кубоги пайтида жамоа билан бирга бўла олмаганимиз бу ҳеч қандай салбий таъсирга эга эмас. Ўйлайманки, эртанги баҳсда “Қирол Фаҳд” стадионига қанча кўп мухлис келса, биз футболчиларга шунча яхши. Чунки ишқибозлар қанча кўп бўлса, ўйинимиз ҳам шунча яхши чиқади, деб ўйлайман, - дейди Акмал Шораҳмедов.

Фикрлар