UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  1 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  2 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  16 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  3 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  9 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2

Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Маълумки, 27 сентябрь – 8 октябрь оралиғида Кувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир олдидан терма жамоамиз футзалчиси Акбар Усмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик, хориждан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ҳам жалб қилинди. Умуман олганда, Кувайтдаги Осиё чемпионатига жуда яхши ҳолатда ташриф буюрдик. 

Гуруҳимиздаги бирорта жамоани кучли ёки кучсиз демаган бўлардим, чунки мусобақада ҳар бир иштирокчи очколар учун курашади. Айтайлик, бизнинг гуруҳдошларимиз ҳам фақат ғалабаларни кўзлаган ҳолда чиқишади. Демак, ҳар бир ўйиннинг қиймати олтинга тенг.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз олдига фақат ва фақат чемпионликни қўйган. Бу мақсад сари босқичма-босқич қадам ташлашимиз лозим. 

Мусобақада қанча кўп гол урсам, шунча яхши (кулади). Чунки урган голларим жамоамизнинг ғалабаларига фойда келтирса бўлди".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика