UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  0 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  0 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  1 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  3 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  6 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  4 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  1 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  5 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  1

Акбар Исматуллаев: “Мақсадимиз – чемпионлик!” Янгиликлар

Акбар Исматуллаев: “Мақсадимиз – чемпионлик!”

БААга жўнаб кетган терма жамоамиз таркибидаги энг тажрибали ўйинчилардан бири Акбар Исматуллаевдир.
Илгари 1989 йил ва ундан кичик ёшдаги футболчилар иштирокида тузилган ОТЖ сафида ҳам Исматуллаев ўйнаганини мухлислар яхши эслашса керак. Шу боис юқори миқёсдаги турнир Исматуллаев учун биринчиси эмас дейиш мумкин. Терма жамоамиз делегацияси БААга жўнаб кетиши олдидан Акбарни суҳбатга тортдик.

- Акбар, янги тузилган олимпия терма жамоамиз олдида аҳамияти юқори бўлган мусобақа турибди. Тайёргарлик жараёни ва ички муҳит ҳақида нима дейсиз?
- Тайёргарлик аъло даражада бўлмоқда. Йиғинга таклиф этилган футболчиларнинг савияси чакки эмас.  Уларнинг кўпчилиги ўз клубларида асосий таркибда ўйнашади. Тўғри, ҳозир кичик ёшдаги ўйинчилар ҳам бор. Лекин улар билан олдиндан танишмиз. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ички муҳит жуда яхши. Ҳамма бир-бирига нима ёрдам керак бўлса, бажонидил беради.
- Машғулотлар ҳам яхши бўлмоқда. Режага кўра энди БААда ҳам иккита синов-назорат баҳсида иштирок этамиз. Шу билан Уммонга пухта тайёргарлик билан борамиз деб ўйлайман.

- Илгари ёшлар ва олимпия терма жамоамиз сафида ҳам бир қатор йирик турнирларда иштирок этгансиз. Демоқчиманки, Уммондаги бўлажак мусобақа сиз учун дастлабки халқаро турнир эмас. Қолаверса айни пайтдаги терма жамоамиз сафида тажрибали ўйинчиларидан бирисиз. Масъулият бошқаларга нисбатан сиз каби 1992 йилда туғилган футболчиларимизда катта. Буни айни дамда ўзингиз ҳам ҳис этиб турган бўлсангиз керак?
- Албатта, асосий юк бизга тушишини биламан. Нафақат менда балки бошқа номзодлар олдида ҳам катта масъулият турибди. Асосийси ҳамма йигитлар бир мақсад йўлида курашмоқчи. Ватанимиз шани учун доимо бор кучим билан ўйнаб келганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади!

- Турнирнинг ҳар бир ўйинида ғалаба қозониб финалга қадар етиб бориш ва юртимизга бош соврин билан қайтиш энг асосий мақсадларимиздан биридир. Ишонаманки бунга кучимиз етади. Шу боис турнирда астойдил тўп сурамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика