Ака-ука Азарлар ТОП-5 чемпионатларда етакчига айланишди
04 фев 2019 22:10
Янгиликлар
Ака-ука Азарлар ТОП-5 чемпионатларда етакчига айланишди
Эден ва Торган ҳозирда ажойиб спорт формасида бўлиб турибди.
Шанба ва якшанба куни ўтказилган Европанинг кучли бешлик чемпионатларида Эден ва Торган Азар энг кўп дриблинг ишлатган футболчи сифатида эътироф этилди.
Азарларнинг каттаси "Хаддерсфилд"га қарши ўйинда 13 марта алдамчи ҳаракатларни ишлатди ва иккита гол уришга эришди. Кичик Азар "Шальке" билан баҳсда 10 бор рақибларидан қочиб кетди ҳамда ўз ҳисобига иккита ассистни ёздириб қўйди. Ака-укалар.
Фикрлар