Аҳрор Умаржонов: “Оқ-тепа" билан ўйинда дуранг адолатли бўлди”
07 май 2016 22:33
Янгиликлар
Аҳрор Умаржонов: “Оқ-тепа" билан ўйинда дуранг адолатли бўлди”
Ўзбекистон Биринчилигининг 7-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Норин” (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар аъзоси Аҳрор Умаржоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Беллашувнинг биринчи бўлими мезбонларнинг устунлигида ўтди. Иккинчи бўлимда эса, биз кўпроқ устунликка эга бўлдик. Кўрдингиз, дастлаб оддийгина вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Танаффусдан кейин вазиятни ўнглаб, яна бир қатор имкониятларга эга бўлган бўлсакда, беллашув охирида яна ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. “Оқ-тепа” яхши жамоа, таркибида маҳоратли футболчилар талайгина. Ўйлашимча, ўйин дурангга мос бўлди.
Навбатдаги учрашувни “Локомотив-БФК”га қарши ўтказамиз. Бу баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Сабаби, “Оқ-тепа” билан бўлган беллашувда йўқотилган очколарнинг ўрнини тўлдиришимиз керак. Ҳаққулабодга ғалаба билан қайтишимиз лозим, - дейди Умаржонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар