Агуэронинг агенти “Барселона” билан музокараларни бошлаб юборди

9 июл 2013, 09:34
“Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро “Барселона”га ўтиши мумкин.

Футболчининг агенти каталонияликлар билан музокараларни бошлаб юборди, деб хабар беради Sport газетаси.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Барселона” Давид Вильянинг “Атлетико” клубига ўтганлигини расман тасдиқлади.

Олдин тарқалган хабарларда Агуэрога мадриднинг “Реал” клуби қизиқаётган эди.

25-ёшли аргентиналик футболчининг “Сити” билан тузган шартномаси 2017 йилга қадар давом этади.


Манба: sports.ru